21:38 / 20.03.2018
4 657

Наврўз куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?

Наврўз куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?
Ўзбекистон гидрометеорология хизмати марказининг хабар қилишича, 21 март куни Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси +10 ... +12 даража, кундузи +24 ... +26 даража илиқ бўлади. Сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси +5 ... +10 даража, кундузи +18 ... +23 даража илиқ бўлади. Сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси +7 ... +12 даража, кундузи +22 ... +27 даража илиқ бўлади. Сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.

Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси +7 ... +12 даража, кундузи +23 ... +28 даража илиқ бўлади. Сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси +8 ... +13 даража, кундузи +23 ... +28 даража илиқ бўлади. Сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.

Фарғона водийси вилоятларида ҳам ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси +6 ... +11 даража, кундузи +20 ... +25 даража илиқ бўлиши кутиляпти. Сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.

Шунингдек, тоғли ҳудудлар — Чимён, Қамчиқ ва Нурафшонда ҳаво ўзгариб туради, туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси +4 ... +9, кундузи +13 ... +18 даража илиқ бўлади. Нурафшонда эса кечаси +7 ... +12, кундузи +23 ... +28 даража илиши мумкин. Сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Наврўз куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?