Ислом Каримов номидаги фонднинг Facebook’даги саҳифасига 1991 йилги Наврўз байрами тантаналари акс этган видео жойланди ва ушбу байрамнинг Ўзбекистонда нишонланиши тарихига назар солинди.
«Президент Ислом Каримов халқимизнинг маданий-тарихий мероси тикланишини миллий уйғонишнинг асосий омили деб ҳисоблаганлар. Шу ўринда, Наврўз айёмининг кўп асрлик нишонланиш анъанаси, юртимиз янги тарихида давлат байрами мақомига эга бўлган илк байрамлардан бири бўлди.
Ўзбекистон раҳбарлигига келгандан сўнг, 1989 йил 24 июнда Ислом Каримов «Биз энди эскича яшай олмаймиз, вақтнинг ўзи бунга йўл қўймайди», — деган дадил сўзларни катта минбардан туриб айтганлар.
Ўзбекистон Республикаси мустақил деб эълон қилингунига қадар, 1990 йилда Ислом Каримов катта жасорат намоён этиб, иттифоқ республикалари орасида биринчи бўлиб, Наврўзни нишонлаш анъанасини тиклаш ташаббуси билан чиқдилар. Ислом Каримов Наврўз айёмини халқ байрами, 21 мартни эса дам олиш куни деб эълон қилдилар.
Аммо шуни таъкидлаб ўтмоқ жоизки, «Наврўз» байрам деб эълон қилинган илк йили ушбу кунни миллий байрам сифатида нишонлашга одамлар онги ҳали тайёр эмас эди. Ўтмиш мафкураси ва йиллар давомида йиғилган жиддий иқтисодий ва ижтимоий муаммолар туфайли халқнинг аксарият қисми томонидан Наврўз шодиёнаси «қўшимча дам олиш куни» сифатидагина қабул қилинди. Кўп асрлик инсонийлик қадриятлари қайта тикланган янги жамият барпо этиш, аслида, осон вазифа эмас эди. Бироқ, биринчи Президентимиз бошчилигида босқичма-босқич амалга оширилган саъй-ҳаракатлар натижасида ушбу қадимий байрамни нишонлаш яна урф-одат тусига кира бошлади. Юртимизнинг барча воҳаларида сумалак, ҳалим, кўк сомса каби таомларни тайёрлаш, кўпкари ва кураш бўйича мусобақалар уюштириш анъаналари қайта тикланди. Мустақиллик йиллари давомида, Наврўз айёми – миллати, тили ва динидан қатъи назар барча юртдошларимиз учун катта шод-хуррамлик билан кутиб олинадиган севимли, чинакам умумхалқ байрамига айланди.
Наврўзда барча гиналар унутилиб, инсонлар ўртасида яхшилик, меҳр-мурувват ва сахийлик каби эзгу фазилатлар янада кучлироқ намоён этилади. Шодиёна кунларида беморлар, кексалар, эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олинади, инсонлар ўз қувончи ва шодлигини яқинлари, дўст-у ёрлари билан бўлишадилар.
2010 йилда БМТ 21 мартни халқаро Наврўз куни деб эълон қилди. 2016 йилда эса Наврўз байрами ЮНЕСКОнинг Номоддий маданий мероси рўйхатига киритилди.
‘Тарихий хотирасиз келажак йўқ’ номли китобида Ислом Каримов таъкидлаганидек, ‘Биз халқни номи билан эмас, балки маданияти, маънавияти орқали биламиз, тарихнинг таг-томиригача назар ташлаймиз’», — дейилади хабарда.
RU: Президент Ислам Каримов видел возрождение национального самосознания через воссоздание культурно-исторического наследия нашего народа. Многовековая традиция празднования Навруз была одним из первых праздников, ставшим государственным в новейшей истории Узбекистана. Придя к руководству Узбекистаном, 24 июня 1989 года Ислам Каримов выступил со смелым заявлением «Впредь мы не можем жить по-старому, и само время не позволит этого». До объявления Узбекистаном независимости, в 1990 году, проявив огромную решительность И.Каримов – смело инициировал традицию празднования Навруз в Узбекистане первым среди союзных республик. Он объявил Навруз народным праздником, установив 21 марта днем торжества и отдыха. Однако необходимо отметить, что в первый раз празднование как такового не получилось – сказалось долгое советское прошлое и скопившиеся за долгие годы серьезные экономические и социальные проблемы, которые занимали умы людей больше, чем, как многие считали, «новый дополнительный выходной день». Создание нового общества с возрожденными вековыми ценностями гуманизма было непростой задачей. Но благодаря последовательно проводимой работе под руководством Первого Президента Узбекистана постепенно стали возвращаться традиции празднования этого древнего праздника – во всех уголках нашей страны возобновили приготовление таких блюд как сумаляк, халим и т.н. «зеленая сомса». Во многих кишлаках снова стали устраивать соревнования по бузкашу и курашу. В годы Независимости Навруз стал поистине всенародным праздником, который с нетерпением ожидают все наши соотечественники, независимо от национальности, языка и религии. В дни Навруза забываются любые обиды и ссоры, в отношениях между людьми, народами еще больше укрепляются такие благородные человеческие качества, как доброта и милосердие, великодушие и щедрость. Все навещают друг друга, справляются о здоровье больных. Почтенным аксакалам и матерям оказываются особое внимание и почет. В 2010 году ООН объявила 21 марта международным днем Навруза. В 2016 году Навруз был включен в Репрезентативный список ЮНЕСКО нематериального культурного наследия человечества. В своей книге «Без исторической памяти нет будущего» Каримов писал: «Мы узнаем о народе не по его названию, а по его культуре, через его духовность, вглядываемся в истоки его истории». UZ: Президент Ислом Каримов халқимизнинг маданий-тарихий мероси тикланишини миллий уйғонишнинг асосий омили деб ҳисоблаганлар. Шу ўринда, Наврўз айёмининг кўп асрлик нишонлаш анъанаси, юртимиз янги тарихида давлат байрами мақомига эга бўлган илк байрамлардан бири бўлди. Ўзбекистон раҳбарлигига келгандан сўнг, 1989 йил 24 июнда Ислом Каримов “Биз энди эскича яшай олмаймиз, вақтнинг ўзи бунга йўл қўймайди” деган дадил сўзларни катта минбардан туриб айтганлар. Ўзбекистон Республикаси мустақил деб эълон қилингунига қадар, 1990-йилда Ислом Каримов катта жасорат намоён этиб, иттифоқ республикалари орасида биринчи бўлиб, Наврўзни нишонлаш анъанасини тиклаш ташаббуси билан чиқдилар. Ислом Каримов Наврўз айёмини халқ байрами, 21 мартни эса дам олиш куни деб эълон қилдилар. Аммо шуни таъкидлаб ўтмоқ жоизки, “Наврўз” байрам деб эълон қилинган илк йили ушбу кунни миллий байрам сифатида нишонлашга одамлар онги ҳали тайёр эмас эди. Ўтмиш мафкураси ва йиллар давомида йиғилган жиддий иқтисодий ва ижтимоий муаммолар туфайли халқнинг аксарият қисми томонидан Наврўз шодиёнаси “қўшимча дам олиш куни” сифатидагина қабул қилинди. Кўп асрлик инсонийлик қадриятлари қайта тикланган янги жамият барпо этиш, аслида, осон вазифа эмас эди. Бироқ, биринчи Президентимиз бошчилигида босқичма-босқич амалга оширилган сайи-ҳаракатлар натижасида, ушбу қадимий байрамни нишонлаш яна урф- одат тусига кира бошлади. Юртимизнинг барча воҳаларида сумалак, ҳалим, кўк сомса каби таомларни тайёрлаш, кўпкари ва кураш бўйича мусобақалар уюштириш анъаналари қайта тикланди. Мустақиллик йиллари давомида, Наврўз айёми – миллати, тили ва динидан қатъий назар барча юртдошларимиз учун катта шод-хуррамлик билан кутиб олинадиган севимли, чинакам умумхалқ байрамига айланди. Наврўзда барча гиналар унутилиб, инсонлар ўртасида яхшилик, меҳр-мурувват ва саҳийлик каби эзгу фазилатлар янада кучлироқ намоён этилади. Шодиёна кунларида беморлар, кексалар, эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олинади, инсонлар ўз қувончи ва шодлигини яқинлари, дўсту-ёрлари билан бўлишадилар. 2010 йилда БМТ 21 мартни халқаро Наврўз куни деб эълон қилди. 2016 йилда эса Наврўз байрами ЮНЕСКОнинг Номоддий маданий мероси рўйхатига киритилди. “Тарихий хотирасиз келажак йўқ” номли китобида Ислом Каримов таъкидлаганидек, “Биз халқни номи билан эмас, балки маданияти, маънавияти орқали биламиз, тарихининг таг-томиригача назар ташлаймиз”.
Опубликовано Karimov Foundation - Каримов Фонди Вторник, 20 марта 2018 г.