22:43 / 22.03.2018
6 049

Сенатнинг 29 мартдаги ялпи мажлисида 8 та қонун кўриб чиқилади

Сенатнинг 29 мартдаги ялпи мажлисида 8 та қонун кўриб чиқилади
Олий Мажлис Сенати Кенгаши парламент Юқори палатасининг ўн тўртинчи ялпи мажлисини чақириш тўғрисида қарор қабул қилди. Давлат органи ахборот хизмати шу ҳақда хабар берди.

Қуйидаги қонунлар кун тартибига қўйилган:
  • «Давлат мукофотлари тўғрисида» (янги таҳрири);
  • «Жамоатчилик назорати тўғрисида»;
  • «Давлат харидлари тўғрисида»;
  • «Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида» – Президентнинг 22.01.2018 йилдаги ПФ–5308-сон Фармонида ишлаб чиқиш топширилган;
  • «Ўрмон тўғрисида» (янги таҳрири);
  • «Ўзбекистон Республикаси уй-жой-коммунал хизмати соҳаси ходимлари кунини белгилаш тўғрисида»;
  • «Суд-тергов фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини кучайтириш бўйича чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»;
  • «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» – улар орасида Солиқ кодексига тузатишлар ҳам бор.

Бундан ташқари, сенаторлар халқаро ҳуқуқий ҳужжатларни ратификация қилиш тўғрисидаги бир қанча қонунларни кўриб чиқадилар, Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилнинг (омбудсман) 2017 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни, адлия вазирининг 2017 йилда ҳуқуқий тарғибот ва маърифатнинг ҳолати ҳақидаги ахборотини эшитадилар ҳамда тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқадилар (ҳужжат шарҳи бу ерда).

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Сенатнинг 29 мартдаги ялпи мажлисида 8 та қонун кўриб чиқилади