Бугун, 26 март куни Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев АҚШ Давлат котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Томас Шэннонни қабул қилди. У мамлакатга Афғонистон бўйича «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлик ва минтақавий ўзаро алоқалар» юқори даражадаги халқаро конференцияда иштирок этиш келган АҚШ АҚШ делегациясига раҳбарлик қилмоқда. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
Давлат раҳбари меҳмонни ташрифи билан қутлар экан, қўшма саъй-ҳаракатлар туфайли ўзбек-америка муносабатлари янги ривожланиш динамикасига эга бўлганини алоҳида таъкидлаб ўтди. Олий ва юқори даражадаги икки томонлама алоқалар Ўзбекистон билан АҚШ ўртасидаги стратегик шерикликни мустаҳкамлашга, уни янада тўлдиришга ёрдам беради.
Икки мамлакат ўртасидаги мунтазам сиёсий мулоқотга юксак баҳо берилди. АҚШнинг етакчи компаниялари ва банклари билан савдо, сармоя ҳамда юқори технологиялар соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлиги қайд этилди.
Учрашувда Афғонистондаги вазият ҳақида фикр алмашилди. Таъкидландики, томонлар афғон можаросини ҳал этиш учун тинч сиёсий жараённинг тезроқ бошланиши тарафдоридир.
Афғонистон ҳукуматининг мамлакатдаги тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, бу давлатнинг минтақавий иқтисодий ҳамкорлик жараёнларига интеграциялашуви борасидаги саъй-ҳаракатлари қўллаб-қувватланиши тасдиқланди.
Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси президенти АҚШ президенти Дональд Трампга Афғонистон бўйича Тошкент конференциясини ўтказиш ташаббусини қўллаб-қувватлагани ва унинг ишида АҚШнинг нуфузли делегацияси иштирок этаётгани учун миннатдорлик билдирди.
АҚШ Давлат котиби ўринбораси Томас Шаннон ушбу форумда иштирок этишга таклиф этилгани учун самимий миннатдорлик билдирди. Ушбу муҳим халқаро тадбирнинг ўз вақтида ўтказилаётгани ва долзарблигига алоҳида эътибор қаратилди.
Америкалик дипломат мамлакатда давлат бошқаруви ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича ўзгаришлар, шунингдек, иқтисодий ислоҳотлар юқори баҳолади.
Мамлакат раҳбарияти номидан у АҚШ Ўзбекистон билан кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш ва стратегик шерикликни мустаҳкамлаш тарафдори эканини яна бир бор тасдиқлади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди