09:27 / 31.03.2018
9 662

Давлат хавфсизлик хизмати кимга бўйсунади?

Давлат хавфсизлик хизмати кимга бўйсунади?
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг XIV ялпи мажлисида сенаторлар томонидан маъқулланган «Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида»ги қонунда орган кимга бўйсунишига ойдинлик киритилган.

Қонуннинг 18-моддасига кўра, ДХХ бевосита Ўзбекистон Республикаси Президентига бўйсунади ва унга ҳисобот беради. Давлат хавфсизлик хизмати Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари бўйича қўмитасини ўз фаолиятининг асосий йўналишлари юзасидан мунтазам равишда хабардор қилади.

Хизматнинг фаолиятида қонунларнинг аниқ ҳамда бир хилда ижро этилиши устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва унга бўйсунувчи прокурорлар томонидан ўз ваколатлари доирасида амалга оширилади.

Шунингдек, ДХХни Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимига тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган раис бошқариши маълум қилинмоқда. Айни пайтда, президентнинг ДХХ раисини тайинлаш ва лавозимидан озод этиш тўғрисидаги фармонлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати томонидан тасдиқланади.

Давлат хавфсизлик хизматида ДХХ раиси, унинг ўринбосарлари, марказий девони бўлинмаларининг ва ДХХ органларининг бошлиқларидан иборат таркибда ҳайъат тузилиши қонунда белгиланган. Ҳайъатнинг шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Давлат хавфсизлик хизмати кимга бўйсунади?