date
views 4 209

Абдулазиз Комилов Беларусь элчиси билан учрашди

Абдулазиз Комилов Беларусь элчиси билан учрашди
2018 йилнинг 31 март куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Беларусь Республикасининг фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Леонид Маринични қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизматига таяниб Кун.уз хабар бермоқда.

Элчи ишонч ёрлиқлари нусхасини топширди.

Бўлиб ўтган суҳбат давомида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришнинг долзарб масалалари, жумладан олий ва юқори даражаларда бўлажак Ўзбекистон-Беларус учрашувлари билан боғлиқ мавзулар кўриб чиқилди.

Учрашувда Ўзбекистон элчихонасининг Минск шаҳрида фаолият бошлашининг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Абдулазиз Комилов Беларусь элчиси билан учрашди