08:56 / 08.04.2018
5 683

Президент «Tоshkent City» иншоотларини фойдаланишга топшириш муддатини айтди

Президент «Tоshkent City» иншоотларини фойдаланишга топшириш муддатини айтди
Фото: ЎзА
Хабар берганимиздек, Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 6 апрель куни Шайхонтоҳур туманидаги «Tashkent City» халқаро бизнес маркази қурилиши билан танишди.

ЎзА хабарига кўра, йигирма қаватдан иборат беш юлдузли меҳмонхона энг замонавий қулайликларни ўзида мужассам этади. Ушбу меҳмонхонада ҳам нуфузли анжуманлар ўтказиш учун заллар, ресторанлар, салонлар, бассейнлар қурилади. Иккала иншоотдан бир-бирига махсус кўприк орқали ўтиш мумкин бўлади.

Президентимиз лойиҳалар билан танишар экан, мазкур иншоотларни энг замонавий технологиялар ва меъморлик андозалари асосида барпо этиш кераклигини таъкидлади.

– «Tоshkent Сity» шаҳар ичидаги янги шаҳар бўлиши керак, бу шаҳарча катта суръатлар билан ривожланаётган Ўзбекистонимизнинг бор салоҳиятини ўзида тўла намоён этиши зарур, – деди Шавкат Мирзиёев.

Қурилишни тезлаштириш, иншоотларни 2019 йил август ойида фойдаланишга топшириш юзасидан зарур топшириқлар берилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Президент «Tоshkent City» иншоотларини фойдаланишга топшириш муддатини айтди