Айни пайтда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмиталарида мамлакатда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни янада такомиллаштиришга қаратилган бир қатор долзарб қонун лойиҳалари қуйи палатанинг навбатдаги мажлиси муҳокамасига киритиш учун тайёрланмоқда. Бу ҳақда "Халқ сўзи" ёзмоқда.
Хусусан, Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасида Адлия вазирлиги томонидан Президентимизнинг “Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш юзасидан ишлаб чиқилган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишга киритишга ҳозирлик кўрилаяпти.
Қўмита ишчи гуруҳи йиғилишида мазкур қонун лойиҳаси юзасидан сўзга чиқувчи масъул депутат белгилаб олинди ҳамда унинг муҳокамасига жалб этиладиган мутахассис ва экспертлар гуруҳи шакллантирилди.
Шунингдек, давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини шакллантириш ва молиялаштиришнинг янги тартибини жорий этиш тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан ишлаб чиқилган яна бир қонун лойиҳасини ҳам Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси кун тартибига киритиш мўлжалланмоқда.
Ушбу ҳужжат билан тўртта Қонунга, жумладан, “Инвестиция фаолияти тўғрисида”ги, Ўзбекистон Республикасининг Солиқ, Бюджет ҳамда Божхона кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилган. Бундан кўзланган мақсад ривожланиш давлат дастурларини шакллантириш ҳамда молиялаштиришнинг янги тартибига амалдаги қонун ҳужжатларининг мувофиқлаштирилишини таъминлашдир.
Қўмита ушбу қонун лойиҳасини қуйи палатада кўриб чиқишда иштирок этиш учун экспертлар гуруҳини шакллантириб олди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради