
Ўзгидромет берган маълумотга кўра, жорий йилнинг 15-16 апрель кунлари Туркманистон Республикасидан Поволжья орқали Ўзбекистон Республикаси ҳудудига нам ва совуқ ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда. Бу ҳақда ФВВ Фавқулодда вазиятларда бошқарув маркази хабарида айтилади.

Фото: Ўзгидромет
17 апрель куни нам ва совуқ ҳаво оқимининг таъсири республика ҳудудида сақланиб қолади.
15-17 апрель кунлари республиканинг кўплаб ҳудудларида ёмғир ёғиб, шамол тезлиги 15-20 м/с (54-72 км/соат)гача бўлиши мумкин. Тоғли ҳудудларда эса кучли ёмғир, момақалдироқ бўлиши кузатилади.
15-16 апрель кунлари ҳаво ҳарорати кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 15-20 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.
17 апрель куни ҳаво ҳарорати пасайиб, кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар