Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатнинг хориждаги нуфузи қўшни давлатлар билан муносабатга ҳам боғлиқ эканини билдирди. 13 апрель куни Сирдарё вилояти Сайхунобод туманида вилоят фаоллари иштирокида ташкиллаштирилган видеоселектор йиғилишида давлат раҳбари Ўзбекистоннинг ҳозирги ҳолатини баҳолаб ўтди.
Йиғилиш давомида Президент Шавкат Мирзиёев қуйидагиларни таъкидлади:
“Бугун ҳам мана шу селекторда ўтирганлар, мен биламан кимдир сизларни тайёрлаган бўлиши мумкин. Тайёрламанглар ҳеч кимни. Қандай оғир савол бўлса ҳам, саволни эшитишга келганман. Вазиятни яхши қилишга келганман. Баландпарвоз гап, қарсакка, мақташга келганим йўқ. Биз мақтайвердик, қарсак чалавердик, баланпарвоз гап гапиравердик, 20 йил орқада қолиб кетдик. Ҳамма соҳа бўйича”.
Йиғилишда, шунингдек, эътибор кўзбўямачиликка эмас, натитижага қаратилиши, бундай даврлар ўтиб бўлгани таъкидланди. Шу боис Президент ўтаётган вақтни бой бермай дадил қадамлар билан тараққиётга қадам қўйишга чақирди.
“Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди