18:35 / 05.05.2018
4 456

Умумий қиймати 1,5 млрд сўмдан ортиқ тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Умумий қиймати 1,5 млрд сўмдан ортиқ тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
Фарғона вилояти божхона бошқармаси ходимлари ДХХ ва ДЧҚҚ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида қўшни давлатдан “Андархон” чегара божхона пости орқали мамлакатимизга кириб келаётган фуқаро Б.В. бошқарувидаги “ISUZU” русумли юк автомашинасини кўрикдан ўтказишди.

Натижада ушбу автомашина юкхонасида қиймати 1 млрд. 404 млн. сўмлик 2 хил турдаги хорижда ишлаб чиқарилган жами 184 500 қути “Business Royal” ва “Milano”номли тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Шундан сўнг олиб борилган қўшимча тезкор-қидирув тадбирлари давомида Данғара тумани Катта Равон кўчасида яшовчи фуқаро М.Б.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганида, хонадонда божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган қиймати 105 000 000 сўмлик 15 000 қути “Milano” номли тамаки маҳсулотлари ноқонуний сақланаётганлиги аниқланди.

Ўтказилган тадбир давомида умумий қиймати 1 млрд. 509 млн. сўмлик жами 199 500 қути хорижда ишлаб чиқарилган, акциз маркалари бўлмаган тамаки маҳсулотлари ашёвий далил тариқасида олинди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Умумий қиймати 1,5 млрд сўмдан ортиқ тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди