15:47 / 06.05.2018
4 649

Ўн йил ичида биринчи марта Чирчиқ дарёсининг ҳимоя остидаги ҳудуди текширилмоқда

Ўн йил ичида биринчи марта Чирчиқ дарёсининг ҳимоя остидаги ҳудуди текширилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Чирчиқ дарёсининг ҳимоя остидаги ҳудудини текширишдан ўтказмоқда, деб ёзади «Газета.uz» қўмита раиси Баҳром Қўчқоровга таяниб.

«Жуда кўп мурожаатлар бўлди, шу сабабли бу кенг кўламли ишни бошладик. Биз Чирчиқ ва Тошкент мисолида дарё ва каналларимиз тозалигини таъминлаш учун, бизда ҳозир қанақа муаммолар борлигини, улар билан қандай курашиш кераклигини кўрмоқчимиз», — деди у.

Текширув апрель ўртасида бошланган, унинг натижаларига кўра, ҳукумат учун аниқланган камчиликлар ва қонунбузарликлар кўрсатилган ҳисобот тайёрланади.

«Чирчиқ бўйича бундай ишлар анча илгари — қарийб ўн йил аввал ўтказилган. Ҳеч нарса ўрнатиш мумкин бўлмаган 50 метрли ҳимоя остидаги ҳудуд ҳам бор, 300 метрлиси ҳам бор. Ҳозир дарё қирғоқларида, ҳимоя остидаги ҳудуд ташқарисида инвентаризация ўтказилмоқда», — деди у.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Тошкент каналлари тизимини қайта тиклаш кераклигини эътироф этди. Уларнинг ҳолати ҳақида гапирар экан, у каналлар билан ҳокимлик ҳузурида махсус ташкил қилинган бўлинма шуғулланишини айтди.

«Бизнинг вазифамиз — оқибатларга қарши курашиш. Қонунбузарликлар олдини олиш керак. Каналларнинг ифлосланиши нафақат баъзи корхоналарнинг оқова сувлари оқиб чиқиши туфайли, балки аҳоли томонидан ташланадиган чиқиндилар сабабли ҳам содир бўлади. Кимлардир каналлар бўйида иморат қуради. Маҳаллий ҳокимлик қаёққа қараяпти? Ҳимояда ҳокимлик ҳам, аҳоли ҳам туриши керак», — деди Баҳром Қўчқоров.

Манба: Daryo.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўн йил ичида биринчи марта Чирчиқ дарёсининг ҳимоя остидаги ҳудуди текширилмоқда