15:53 / 08.05.2018
7 689

2018 йил 1 августдан бир қатор ташкилотлар тугатилади

2018 йил 1 августдан бир қатор ташкилотлар тугатилади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги қонунни имзолагани ҳақида хабар берган эдик. Хужжатга қўра, Бош прокуратура ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси ташкил этилган.

Хужжатда белгиланишича, янги қарор билан 2018 йил 1 августдан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги:
- Давлат дон инспекцияси;
- Машина ва асбоб-ускуналарнинг техник ҳолатини назорат қилиш бош давлат инспекцияси;
- Чорвачиликда наслчилик ишлари бош давлат инспекцияси;
- “Ўзсувназорат” республика сув инспекцияси;
- “Ўздавуруғназоратмарказ” қишлоқ хўжалиги экинлари уруғини сертификациялаш ва сифатини назорат қилиш давлат маркази тугатилаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2018 йил 1 августдан “Ўзстандарт” агентлигининг “Ўзбекистон пахта маҳсулотларини сертификатлаш “Сифат” маркази” давлат корхонаси тугатилсин.

Инспекция тугатилаётган ташкилотларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланиб, тугатилаётган ташкилотларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган вазифалари, функциялари ва ваколатлари Инспекцияга ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тугатилаётган ташкилотлар ходимларининг ишга жойлаштирилишини таъминлашга кўмаклашади

Манба: asr.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » 2018 йил 1 августдан бир қатор ташкилотлар тугатилади