17:56 / 18.05.2018
5 583

Ҳукумат қарори: “Чорвоқ” эркин туристик зонаси ташкил этилди

Ҳукумат қарори: “Чорвоқ” эркин туристик зонаси ташкил этилди
“Чорвоқ” эркин туристик зонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” телеграм-каналига таяниб Кун нашри хабар берди.

Қарор билан “Чорвоқ” эркин туристик зонаси чегаралари (94 805,32 гектар), эркин туристик зонани янада ривожлантириш концепцияси, Устави, йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури тасдиқланиб, “Чорвоқ” эркин туристик зонаси дирекцияси” ташкил этилди.

Эслатиб ўтамиз, “Чорвоқ” эркин туристик зонаси Тошкент вилоятининг туризм салоҳиятидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, замонавий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш орқали аҳолининг дам олиши ва туризми учун шароитларни яхшилаш, туризм хизматлари соҳасида янги иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлиги ҳамда фаровонлигини ошириш мақсадида 2017 йил 5 декабрдаги президент фармонига асосан ташкил этилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ҳукумат қарори: “Чорвоқ” эркин туристик зонаси ташкил этилди