5 820
Ўзбекистонда аҳоли учун муҳим бўлган яна бир қонун қабул қилиниши режалаштирилмоқда
Ўзбекистонда «Шахсий маълумотлар тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқилди ва у 2019 йилнинг январ ойида қабул қилиниши кутилмоқда. Мазкур ҳужжат норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг муҳокамаси порталида эълон қилинган, деб ёзади Sof.uz нашри.
Лойиҳага кўра, мазкур қонун шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш, шахсий ҳаёт, шахсий ва оилавий сирлар дахлсизлигига бўлган ҳуқуқларни амалга ошириш; уларнинг яхлитлиги ва хавфсизлигини таъминлаш; уларнинг махфийлигига риоя этиш; уларни тақдим этишга бўлган ҳуқуқни амалга ошириш; уларнинг ноқонуний равишда қайта ишланишининг олдини олишни таъминлайди.
«Шахсий маълумотларни ўз ичига олган электрон ахборот ресурсларида шахсий маълумотларни қайта ишлаш ва сақлаш хусусиятлари қонунга мувофиқ белгиланади», дейилади қонун лойиҳасида.
Шахсий маълумотларни қайта ишлашда инсоннинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларига риоя этилиши керак. Қонун билан ахборотни ёлғон ёки ноқонуний тарзда тўплаш тақиқланади.
Шунингдек, шахснинг розилигисиз унинг шахсий маълумотларидан фойдаланиш тақиқланади. Жиноий иш доирасида, жиноий фаолиятдан тушган маблағларни легаллаштиришга қарши курашда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан маълумот қайта ишланиши, шунингдек, маълумотларга кириш имконияти очиқ бўлганида бу қоида истисно қилинади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади