17:56 / 20.05.2018
4 334

21 май куни Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво маълумоти

21 май куни Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво маълумоти
Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 21 май куни Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилади. Кечаси 14-16 даража илиқ, кундузи 25-27 даража иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 13-18 даража илиқ, кундузи 27-32 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилояти
да ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 13-18 даража илиқ, кундузи 25-30 даража иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилади. Кечаси 13-18 даража илиқ, кундузи 25-30 даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кечаси 15-20 даража илиқ, кундузи 25-30 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кечаси 11-16 даража илиқ, кундузи 23-28 даража иссиқ бўлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » 21 май куни Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво маълумоти