19:21 / 22.05.2018
4 107

Рўзиев Ўзбекистонда «интернет-хизматларнинг инқилобий шакли»ни ваъда қилди

Рўзиев Ўзбекистонда «интернет-хизматларнинг инқилобий шакли»ни ваъда қилди
Фото: Ўзбектелеком
«Ўзбектелеком» интернет-хизматларнинг инқилобий форматини ишга туширишга тайёргарлик кўрмоқда, дея маълум қилди компания бош директори Фарҳод Рўзиев.

«Биз сизлар учун интернет-хизматларнинг янги, инқилобий шаклини тайёрламоқдамиз. Бу яхши тезликка эга янги сифат бўлади. Албатта, биз ҳар бир хонадонга дарҳол 20 ёки 50 Мбит ҳақида ваъда бермаймиз. Бунга кўпроқ вақт талаб этилади. Шунга қарамай, бу ҳақиқий мегабитлар бўлади – қоғозда эмас, балки амалда. Нархлар ҳамёнбоп, янгиланган хизматлар тўплами ва максимал тарзда соддалаштирилган тарифлар бўлади», - дея айтиб ўтди Рўзиев Тошкентдаги MITCROADMAP2018 анжуманида.

Компания 2018 йилга мўлжалланган йўл харитасини амалга оширишни бошлаган. «Ўзбектелеком» раҳбари жорий йил охиригача вақт «маълум вазифаларни бажариш учун етарли» бўлиши кераклигини айтди.

«Авваламбор, бу халқаро интернет-канални 10 баробарга кенгайтириш бўлиб, бу бизга эҳтиёжлар ўсиб боргани сари каналларни эркин равишда кенгайтиришга ва харажатларни камайтиришга имкон беради», - дея қўшимча қилиб ўтди Рўзиев.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарҳод Рўзиев Ўзбекистонда интернет билан боғлиқ муаммолар сабаблари ҳақида маълум қилганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Рўзиев Ўзбекистонда «интернет-хизматларнинг инқилобий шакли»ни ваъда қилди