09:03 / 29.05.2018
4 449

Ўзбекистонда хорижда ишга жойловчи янги агентлик фаолияти йўлга қўйилиши мумкин

Ўзбекистонда хорижда ишга жойловчи янги агентлик фаолияти йўлга қўйилиши мумкин
Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элларда ишга жойлашиш тизимини такомиллаштириш ва тубдан қайта ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарор лойиҳасида Ўзбекистонда хорижда ишга жойловчи янги агентлик фаолияти йўлга қўйилиши ҳақида маълум қилинди.

Ҳужжатга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги фаолияти самарадорлиги ошади.

Манбада таъкидланишича, Агентлик Ўзбекистон фуқароларига чет элларда уларнинг ҳуқуқларини ҳимоялашда кўмак бериши лозим. Бу эса тегишли тайёргарлик, адаптацион чора-тадбирлар ўтказиш ва ишга жойлаштириш жараёнларини самарали бошқариш ҳамда назорат қилиш орқали амалга оширилади.

Шунингдек ташкилот меҳнат миграцияси лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, хорижий давлатларнинг ваколатли органлари билан ҳамкорлик қилиш ва ишчилар меҳнат ҳуқуқларини таъминлашда фаол иштирок этиши керак.

Ҳужжат имзоланган тақдирда, Меҳнат вазирлигида хорижда ишга жойловчи агентлик ташкил қилинади. Ҳужжат лойиҳасига кўра, чет элларда хусусий шартнома бўйича ишловчи Ўзбекистон Республикаси фуқаролари фаолиятини қонунийлаштириш механизмини татбиқ қилиш таклиф қилинмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда хорижда ишга жойловчи янги агентлик фаолияти йўлга қўйилиши мумкин