08:03 / 03.06.2018
4 621

Самарали ҳамкорлик йўлга қўйилди

Самарали ҳамкорлик йўлга қўйилди
Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар мамлакатнинг иқтисодий салоҳияти ҳамда турмуш фаровонлигини оширишга қаратилган бўлиб, барча соҳаларнинг ўзаро чамбарчас боғлиқлигини кўриш мумкин.

Бундай ислоҳотларга юқори таъсир кўрсатувчи асосий омилларидан бири солиқ сиёсати бўлиб, иқтисодий тараққиётнинг ўзаги сифатида баҳоланади. Ўз навбатида маҳаллий бюджет параметрларининг бажарилиши ҳам солиқ тушумлари орқали амалга оширилади.

Шу маънода, иқтисодиёт тармоқларида ҳисоб-китоблар тизимини такомиллаштириш, дебитор-кредиторлик, шу жумладан бюджет олдидаги қарзларни қисқартириш масалалари ва ушбу соҳада ундирувлар самарадорлигини ошириш мақсадида 2018 йилнинг 18 май куни Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан қўшма буйруқ имзоланди.

Ушбу Қўшма буйруқ ижросини таъминлаш бўйича Навоий вилоятида суд қарорлари асосида солиқ қарздорликларни ундириш мақсадида мажбурий ижро бюроси ва солиқ органлари ўртасида ойлик режа-графиклар ишлаб чиқилиб, ҳамкорликда ишлар амалга ошириб келинмоқда.
Олиб борилган ҳамкорлик натижасида ўтган вақт давомида 458 та қарздорлардан жами 46 млрд. 243 млн. сўм маблағлари давлат бюджетига ундирилиши таъминланди.

Бундан ташқари, Мажбурий ижро бюроси ва давлат солиқ хизмати органлари ҳудудий инспекциялари ўртасида рўйхат асосида тузилган солиштирма далолатномаларга асосан қолдиқдаги ижро ҳужжатларини ҳаққонийлиги таҳлил қилиниб, ижро ҳужжатларига асосан қарздорларнинг 43 турдаги ёки 143 млн. сўмлик мол-мулклар хатланиб, қарздорликни сўндиришга қаратилган мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бу борада амалга оширилаётган ишларнинг очиқ ва ошкоралигини таъминлашга ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, фуқаролар ўртасида кенг қамровли тушунтириш ишлари олиб борилиши ташкил этилди.
Мажбурий ижро бюросининг
Навоий вилоят бошқармаси

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Самарали ҳамкорлик йўлга қўйилди