6 июнь куни «Менинг фикрим» жамоавий мурожаатлар порталига «Нафақалар тайинлашни қайта кўриб чиқиш ҳақида» янги петиция овозга қўйилди.
Мурожаат муаллифининг ёзишича, қонунчилигимизда жамоа хўжалиги (эски колхозлар)да ишлаб, нафақага чиққан шахсларга давлат томонидан пенсия тайинлашда ноаниқликлар мавжуд. Яъни мазкур тоифадаги пенсионерларга пенсия тайинлаш вақтида иш стажини ҳисоблашда бироз адолатсизлик билан ёндашилмоқда.
Хусусан, архив ҳужжатларига асосланган ҳолда жамоа хўжалигида ишлаган шахснинг 365 кунлик меҳнати бир йил ҳисобида кўрилмоқда. Натижада, агар жамоа хўжалиги аъзоси 25 йил ишлаган бўлса – 11 йил, 37 йил бўлган бўлса – 23 йил, 40 йил ишлаган бўлса – 25 йил ҳисоблаб чиқарилмоқда. Ажабланарлиси, ушбу муддатдан келиб чиққан ҳолда пенсия миқдори тайинланмоқда.
"Узоқ йиллар умрини жамоа хўжалиги ишига бағишлаган оддий одамларга шу йўсинда пенсия тайинланиши адолатдан бўлармикан?", дейди мурожаат муаллифи.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, жамоа хўжалиги (эски колхозлар)да ишлаб, нафақага чиққан шахсларга давлат томонидан тўланадиган нафақалар тизимини қайта кўриб чиқиш таклиф қилинмоқда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди