16:35 / 10.06.2018
3 907

11 июнь куни қандай об-ҳаво кутилмоқда?

11 июнь куни қандай об-ҳаво кутилмоқда?
Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 11 июнь куни пойтахтимиз Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилади. Кечаси 18-20, кундузи 31-33 даража иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 15-20 даража илиқ, кундузи 28-33 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 15-20, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 18-23, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти
да ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 18-23, кундузи 33-38 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилади. Кечаси 18-23 даража илиқ, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » 11 июнь куни қандай об-ҳаво кутилмоқда?