
Жорий йилнинг 1 августидан бошлаб Марказий банк захирасидаги қимматбаҳо металлдан ясалган тангалар сотувга чиқарилади, деб ёзмоқда “Халқ сўзи”.
Бу ҳақда давлат раҳбарининг жорий йил 7 июндаги қарорида қайд этилиб, уларни сотиш ва қайта сотиб олиш тартибини ўрнатиш вазифаси топширилган.
Бу келгусида миллий валютани хорижлик инвесторлар, нумизматиклар томонидан катта қизиқиш билан харид қилинишига замин яратади. Қолаверса, бу орқали Ўзбекистонга сайёҳлар оқими ортишига, юртимиз тарихи ва маданиятини танитишга шароит яратади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар