18:26 / 02.07.2018
5 863

15 июлдан энг кам иш ҳақи миқдорини ошириш режалаштирилмоқда

15 июлдан энг кам иш ҳақи миқдорини ошириш режалаштирилмоқда
15 июлдан энг кам кам иш ҳақининг ошиши кутилмоқда, дея хабар берди Ўзбекистон иқтисод вазирининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев «Газета.uz» нашрига. Унинг таъкидлашича, мазкур ўсиш 7 фоизни ташкил этади.

Мубин Мирзаев 2017 йилнинг декабрь ойида мамлакатда эндиликда ҳар олти ойда ойлик маошнинг инфляция натижасида йўқотилган қисми конпенсация сифатида қайтарилиши, шу билан ойлик маошнинг ўсиши инфляция даражасидан паст бўлмаслигини айтганди.

Душанба куни ўтказилган халқаро пресс-клуб йиғилишида бош вазир ўринбосари, молия вазири Жамшид Қўчқоров биринчи яримйилликда инфляция 6,2 фоиз бўлганини маълум қилди.

«Биринчи марта прогнозлар даражасига чиқилди ва Халқаро валюта фонди бу рақамларни шубҳа остига олмайди. Бунга қадар эса ХВФ бизнинг кўрсаткичларимизни ҳеч қачон қабул қилмаган», — дея тан олди молия вазири.

Шундан келиб чиққан ҳолда, ЭКИҲнинг кутилаётган индексацияси яримйилликдаги инфляция даражасидан юқори бўлади.

Йил охирига бориб, энг кам маош иккинчи яримйилликдаги инфляция даражасидан келиб чиқиб яна бир бор индексация қилинади. «Бу бюджетга киритилган», — дея таъкидлади Мубин Мирзаев.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » 15 июлдан энг кам иш ҳақи миқдорини ошириш режалаштирилмоқда