10:56 / 04.07.2018
4 139

Мирзиёев Туркия билан экстрадиция тўғрисидаги келишувни ратификация қилди

Мирзиёев Туркия билан экстрадиция тўғрисидаги келишувни ратификация қилди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси билан Туркия Республикаси ўртасида экстрадиция тўғрисидаги Битимни ратификация қилиш ҳақидаги қонунни имзолади. Қонун сешанба куни «Народное слово» газетасида эълон қилинди.

Экстрадиция тўғрисидаги битим Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг Ўзбекистонга қилган ташрифи чоғида, 30 апрель куни имзоланган эди.

Ушбу ҳужжат Қонунчилик палатаси томонидан 2018 йил 26 июнда қабул қилинган, Сенат томонидан 2018 йил 28 июнда маъқулланган.

Қонун муҳокамаси чоғида ушбу келишув жиноят содир этилгани учун жазонинг муқаррарлиги принципини таъминлаш учун ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилиши ва икки мамлакат ўртасида жиноятчиликка қарши курашда ҳамкорликнинг самарадорлигини оширишга ёрдам бериши қайд этилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Мирзиёев Туркия билан экстрадиция тўғрисидаги келишувни ратификация қилди