
Ўзбекистон Республикаси норматив ҳуқуқий ҳужжатларнинг муҳокамаси порталига Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган «Ўзбекистон Республикасининг 2021 йилгача инновацион ривожланиш стратегияси» тўғрисидаги Президент фармони лойиҳаси умумий муҳокама учун қўйилгани ҳақида хабар берган эдик.
Стратегия лойиҳасида абитуриентларга бир вақтнинг ўзида бир неча олий таълим муассасасига ҳужжат топширишга рухсат бериш масаласи алоҳида банд билан таклиф қилинган.
Бундан ташқари, стратегияда Ўзбекистон олий таълим муассасаларига талабаликка қабул қилинадиганлар сони билан боғлиқ квотани бекор қилиш, олийгоҳлар кўпайтириш, онлайн-платформалар асосида масофавий таълимни кучайтириш ҳам таклиф қилинган.
Стратегия лойиҳаси муҳокамаси 27 июлга қадар давом этади. Ҳужжат қабул қилинса, 1 августдан кучга кириши мумкин. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар