Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2018 йил 2 июль куни «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги фармонни имзолаганди. Ушбу ҳужжат республика аҳолисининг даромадлари ва турмуш даражасини янада муттасил ошириб бориш, фуқароларга ижтимоий мададни кучайтиришни назарда тутади.
Давлат раҳбари фармонига кўра, бугун, 15 июлдан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори ўрта ҳисобда 1,07 бараварга ошди.
Шу тариқа, бугундан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида энг кам:
- иш ҳақи – ойига 184 300 сўм;
- ёшга доир пенсиялар – ойига 360 460 сўм;
- болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа – ойига 360 460 сўм;
- зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа ойига 221 190 сўм миқдорида белгиланди.
Иш ҳақи ҳамда пенсияларга қўшилган устама ва қўшимча ҳақларнинг барча турлари, энг кам иш ҳақига нисбатан белгиланган компенсация ва бошқа тўловлар 2018 йилнинг 15 июлидан бошлаб мазкур Фармонда белгиланган энг кам иш ҳақи миқдоридан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодиров: “Чеченистондаги дрон ҳужуми оқибатида украиналик асирлар ҳалок бўлди”
Эрдўғон: “Туркия энди ўзининг миллий хавфсизлик масалаларини бошқалар билан мувофиқлаштирмайди”
Ҳар куни хурмо ейиш мумкинми? Нутрициолог тавсияси
Ўзбекистонда аутстаффинг хизматларини кўрсатиш тартиби тасдиқланди
Англияда мусулмон аёл футболчи шорти кийишдан бош тортгани учун майдонга киритилмади
CNN: Эрон Исроил ҳужумларига “аниқ ва оғриқли” жавоб қайтаради
Ўт қопидаги тошлар қандай ва қаердан пайдо бўлади?
Пентагон собиқ маслаҳатчиси: Украина 2025 йил Россияга қарши урушда енгилиши мумкин