16:20 / 17.07.2018
5 343

ФВВ: Ўзбекистонда аномал иссиқ бўлиши кутилмоқда

ФВВ: Ўзбекистонда аномал иссиқ бўлиши кутилмоқда
Ўзгидромет маълумотига кўра, 2018 йилнинг 19-23 июль кунлари Ўзбекистонга хорижий давлат (Эрон)дан қуруқ ва жуда иссиқ ҳаво Туркманистон орқали келиши кутилмоқда.

Шу муносабат билан, республиканинг аксарият ҳудудларида ҳавонинг кундузги ҳарорати ўртача кўп йиллик қийматлардан 5-7 даражага ошиб, 40-43 даражани ташкил этади.

Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво ҳарорати 44-45гача қизийди, гармсел кутилмоқда.

19-23 июль кунлари Республиканинг тоғ ва тоғ олди минтақаларида ҳаво ҳароратининг ошиши муносабати билан Тожикистон ва Қирғизистон ҳудудларидан глясиял (музликнинг эриши натижасидаги) сел келиши мумкин.

ФВВ юқоридагилардан келиб чиқиб, хавфсизлик чораларини кўришингизни, кўп миқдорда ичимлик сувини истеъмол қилишингизни, заруратсиз кўчага чиқмасликни, жисмоний ҳаракатларни камайтириш кераклигини тавсия қилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)