
Эрон президенти Ҳасан Руҳоний 2018 йил август ойида Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади. Бу ҳақда Эрон ахборот агентлигига таяниб Кун нашри хабар бермоқда.
Mehr News Agency’нинг таъкидлашича, Эрон президенти катта иқтисодий делегацияга раҳбарлик қилади.
Ташриф доирасида Ҳасан Руҳоний Ўзбекистон расмийлари билан учрашувлар ва музокаралар ўтказади.
Томонлар икки томонлама муносабатларни ривожлантириш, шунингдек, халқаро ва минтақавий масалаларни муҳокама қиладилар. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар