
Гидрометеорология хизмати маркази эртага, 30 июль куни мамлакат бўйлаб қандай об-ҳаво кузатилиши ҳақида маълумот берди.
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси +18…+20, кундузи +35…+37 даража бўлади. Шамол тезлиги 3-8 м/сга етади.
Фарғона водийсида ҳаво бироз булутли бўлиб, кечаси +17…+22, кундузи +31…+36 даража бўлиши кутилмоқда. 5-10 м/с тезликда шамол эсади.
Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +17…+22, кундузи +32…+37 даража бўлиб, ҳаво ўзгариб туради, 3-8 м/с тезликда шамол эсади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +18…+23, кундузи +33…+38 даража бўлади. Шамол тезлиги 3-8 м/сни ташкил этади.
Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +20…+25, кундузи +33…+38 даражагача кўтарилади. 3-8 м/с тезликда шамол эсади.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси +18…+23, кундузи +33…+38 даража бўлади. 3-8 м/с тезликда шамол эсади.
Қамчиқ довони ва Чимёнда кечаси +12…+17, кундузи эса +22…+27 даража бўлади. 5-10 м/с тезликда шамол эсиб, ёғингарчилик кузатилмайди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар