22:30 / 03.08.2018
4 799

Бугунги имтиҳонларга 1166 абитуриент келмади, 272 нафар абитуриент четлатилди

Бугунги имтиҳонларга 1166 абитуриент келмади, 272 нафар абитуриент четлатилди
Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов фейсбукдаги расмий саҳифасида 3 август куни ўтказилган кириш имтиҳонлари бўйича ҳисобот эълон қилди.

Бугунги тест синовларида 17та олий таълим муассасаларининг 89та таълим йўналишида 58 минг 533 нафар абитуриент иштирок этган, турли сабабларга кўра 1166 нафар абитуриент тест синовларига келмаган.

Шунингдек, 272 абитуриент имтиҳондан четлатилган.

«Тест синовлари тартиб қоидаларини бузганлиги сабабли 272 нафар абитуриент, шундан 109 нафари ҳудудга кириш жойида уяли телефон, шпаргалкалар олиб киришга ва ўзгани ўрнига киришга урингани учун, 163 нафари бино ичида шпаргалкадан фойдаланишга ва бошқа абитуриентларга ёрдам беришга урингани учун тест синовларидан четлаштирилди», дейилади хабарда.

Тест натижалари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан Фельдегерлик хизмати томонидан махфийлиги ва дахлсизлигини таъминлаган ҳолда Давлат тест марказига соат 18.30дан қайтариш бошланган. Сўнгги материаллар Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидан тунги вақт билан соат 1:00да етиб келиши кутилмоқда.

Етиб келган тест натижалари бўйича дарҳол компьютер ёрдамида қайта ишлаш жараёни бошланади.

Давлат тест марказининг ходимлари ташқарига чиқмасдан, телефон ва бошқа алоқа воситаларидан фойдаланмаган ҳамда тест материалларининг махфийлигини таъминлаган ҳолда тест материалларини қайта ишлайди.

3 август тест натижалари 4 август куни куннинг иккинчи ярмида Давлат тест марказининг dtm.uz сайтида эълон қилинади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Бугунги имтиҳонларга 1166 абитуриент келмади, 272 нафар абитуриент четлатилди