07:01 / 04.08.2018
4 383

Ўзбекистонда яна бир хориж университети филиали очилади

Ўзбекистонда яна бир хориж университети филиали очилади
Ўзбекистонда Астрахань давлат техника университетининг филиалини очилади. Бу “Балиқчилик соҳасидаги илмий фаолиятни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида“ги Ҳукумат қарорида кўзда тутилган.

Қарор билан 2018–2021 йилларда балиқчилик соҳасида илмий фаолиятни такомиллаштириш ва халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш чора-тадбирлари дастури тасдиқланди.

Дастурда интенсив усулларда балиқ етиштиришни жорий этиш, илмий-техник грантлар ажратиш, венгер карпи, тиляпия, лаққасимон, камалак форели, қора сазан каби янги балиқ турларини етиштириш белгиланди.

Шунингдек, дастурда Хитойнинг Балиқчилик Фанлар академияси билан биргаликда Ўзбекистон ҳудудида Қизил китобга киритилган “Туркистон мўйловдори” популяциясини кўпайтириш назарда тутилган.

Бундан ташқари Туркиянинг “Чучук сувлар балиқчилиги” институти билан илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш белгиланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда яна бир хориж университети филиали очилади