15:51 / 16.08.2018
5 745

Шавкат Мирзиёев: "Энди бундай яшаб бўлмайди!" (видео)

Шавкат Мирзиёев: "Энди бундай яшаб бўлмайди!" (видео)
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 10 август куни Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани фаоллари билан учрашган эди. Учрашув давомида у Шайхонтоҳур туманидаги вазиятни қаттиқ танқид қилган эди.

Хусусан, тумандаги ачинарли ҳолатлар ҳатто раҳбарларни ҳам ҳайрон қолдиришини таъкидлаб, баъзи фуқароларнинг бефарқлигидан афсусда эканлигини айтиб ўтган эди.

Барчамиз пойтахтимиз марказий кўчаларидаги муҳташам бино ва обод масканларни кўриб, Тошкент ер юзидаги чиройли шаҳарлардан бири деб мақтанамиз. Бироқ бу обод бинолар орқасида жойлашган маҳаллаларда ҳақиқий аҳвол қандай эканлигини сизлар ҳозир Шайхонтоҳур тумани мисолидаги видеолавҳаларда кўрдингиз.

Тумандаги жиддий таъмирга муҳтож қатор мактаблар, поликлиникалар, болалар боғчалари, ташландиқ бинолар, чиқиндихонага айланган ер участкалари ва каналлар, ачинарли ҳолатдаги новвойхона ва ошхоналар, қабристонга қўшилиб кетган уйларда яшаётган одамларни кўриб, деярли барча раҳбарлар наҳотки Тошкентда шундай жой бор деб, ҳайрон қолган бўлса керак. Бу Андижон ё Сурхондарёдаги эмас, Тошкентдаги аҳвол. Марказда. Сергелида эмас, Бектемирда эмас. Шайхонтоҳурда.

Аҳоли эса бундай ҳайрон бўлмайди. Чунки аҳоли мана шундай ачинарли шароитда, муҳандислик коммуникациялари ва томлари чириб кетган кўп қаватли уйларда, ҳаммаёғини чиқинди босган маҳаллаларда яшаб келаяпти. Ўзи яшаётган маҳалла ҳудудининг ҳамда ҳаёт манбаи бўлган сув оқадиган анҳор ва ариқларнинг чиқиндихонага айлантирган, канализация қувурларини ариқларга чиқариб қўйган шахсларга нисбатан маҳалла фаоллари ва умуман аҳолимиз бефарқ бўлиб қараб тургани ҳам бизни қаттиқ афсуслантирмоқда.

Шайхонтоҳур туманининг энди бундай яшашга ҳақи йўқ. Қачонлардир кимдир буни қилиши керак-ку. Ҳаммамиз халқимизга одамлар талаб қилганидек хизмат қилишни ўргана олсак, ўшанда ўзгариш бўлади. Одамлар билиши керак, битта-ю битта манфаат — халқимиз, миллатимиз, мамлакатимиз. Ана шу манфаатга садоқати бўлмаган одам хиёнат қилган бўлади.

Бу гапларни мен нима учун куюниб гапиряпман — жуда оғир даврда яшаяпмиз. Глобаллашув замонида ҳар бир миллат, ҳар бир давлат ўзини сиёсатини, ўзини манфаатини, ўзини ўрнини топиш ниҳоятда оғир. Кечаги таҳлил бугунга тўғри келмаяпти. Қандай-қандай воқеалар бўлаётганини кўриб турибсизлар. Йўлимиз битта — манфаатимиз халқимиз. Иқтисодиётимиз.

Мана, Худога шукр, 33 миллион бўлдик. Бир йилда ярим миллионга кўпайяпмиз. Албатта, бу катта қудрат. Лекин бу 33 миллионни боқиш керак. Пенсия бериш керак. Мактабини тўғрилашимиз керак. Ойлигини ўз вақтида беришимиз керак. Мактабгача тарбия қилишимиз керак. Уйлар қуришимиз керак.

Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Президенти

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Шавкат Мирзиёев: "Энди бундай яшаб бўлмайди!" (видео)