23:33 / 24.08.2018
6 764

Мактаб ўқитувчиларидан қандай маълумотларни талаб қилиш қатъиян тақиқланди?

Мактаб ўқитувчиларидан қандай маълумотларни талаб қилиш қатъиян тақиқланди?
Мактаб ўқитувчиларининг дарс ва тўгарак машғулотларини ташкил этиш ҳамда синф журналини юритишдан ташқари бошқа педагогик юкламалар бўйича ҳисоботлар ва қўшимча маълумотларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади. 20 август куни Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов томонидан имзоланган "Умумий ўрта таълим педагогик мутахассисликлари бўйича намунавий йиллик иш режасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорда шу ҳақида маълум қилинди.

Ҳужжатга кўра, педагог ходимлар учун дарс соатларининг тарификацияси умумий йиллик иш юкламасида белгиланган 1548 соат (йиллик 43 ҳафта, ҳафталик 36 соат, кунлик 6 соат) ҳисобидан амалга оширилади.

Умумий ўрта таълим муассасасининг педагог ходимлари учун бир ставка миқдоридаги иш юкламаси қуйидагича белгиланади:
  • 1-4-синфларда ҳафтасига 18 соат;
  • 5-11-синфларда ҳафтасига 20 соат.

Иш режа икки йўналишдаги тадбирлар мажмуасидан иборат тарзда шакллантирилади:
  • ўқув-тарбия жараёнига оид;
  • ўқув-тарбия жараёнининг методик таъминоти ва ташкилий-педагогик жараёнга оид.

Ўқув-тарбия жараёнига оид йиллик иш режа умумий ўрта таълим муассасаси раҳбарияти томонидан тасдиқланган дарс жадвалига кўра педагогик ходимларга тарификация бўйича ажратилган дарс соатлари асосида шакллантирилади.

Йиллик иш режа асосида педагогик ходим томонидан ўқув йили олдидан тақвим-мавзуий режа тузилади. Дарс машғулотлари мазкур режага асосан олиб борилади.

Ўқув-тарбия жараёнининг методик таъминоти ва ташкилий-педагогик жараёнга оид йиллик иш режада белгиланган тадбирларнинг амалга оширилиши юзасидан педагог ходимлардан ҳисобот талаб қилинмайди ҳамда тадбирларни амалга оширишнинг вақт бўйича ҳисоби юритилмайди.

Мактаб ўқитувчиларининг дарс ва тўгарак машғулотларини ташкил этиш ҳамда синф журналини юритишдан ташқари бошқа педагогик юкламалар бўйича ҳисоботлар ва қўшимча маълумотларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.

Умумий ўрта таълим муассасалари педагог ходимлари томонидан қуйидаги ҳужжатлар юритилади:
  • синф журнали;
  • йиллик тақвим-мавзуий режа;
  • кундалик дарс ишланмалари дафтари.

Ҳужжатга кўра, йиллик тақвим-мавзуий режа ҳамда кундалик дарс ишланмаларини электрон шаклда юритилишига ҳам йўл қўйилади.

Ўриндошлик ва соатбай асосида дарс бераётган, ишда вақтинча бўлмаган ходимнинг меҳнат вазифаларини ўзининг асосий иши билан биргаликда қўшимча равишда бажараётган педагог ходимларга ўқув-тарбия жараёнининг методик таъминоти ва ташкилий-педагогик жараён учун ажратилган соатларга ҳам ҳақ тўланади.

Мазкур йўриқнома талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

Қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Мактаб ўқитувчиларидан қандай маълумотларни талаб қилиш қатъиян тақиқланди?