07:02 / 25.08.2018
6 595

Президент қарори: Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи тузилма ходимларининг кийими ва атрибуткалари ўзгаради

Президент қарори: Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи тузилма ходимларининг кийими ва атрибуткалари ўзгаради
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ички ишлар органлари бошқарув, назорат ва шахсий таркиб билан ишлашнинг самарали тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, ИИВ ташкилий инспекторлик ва ахборот-таҳлил бош бошқармаси, юридик таъминлаш бошқармаси, жисмоний, юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш ва иш юритиш бошқармаси негизида ИИВнинг Ташкилий департаменти ташкил этилади.

Янги департаментнинг вазифаларидан бири ички ишлар органлари фаолияти самарадорлигини таҳлил қилиш ва баҳолаш, уларни комплекс текшириш ва назорат қилиш, амалий-услубий ёрдам кўрсатиш, шу жамладан, иш самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқишдан иборатдир.

Туман (шаҳар, тармоқ саф) ички ишлар органлари бошлиқларининг кадрлар бўйича ўринбосарлари лавозими тегишлича туман (шаҳар, тармоқ, саф) ички ишлар органи бошлиқларининг тарбиявий ишлар бўйича ўринбосарига ўзгартирилмоқда.

Қарор билан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси малака ошириш факультети, академик лицейлар билан ишлаш бўлими, моделлаштириш ва симуляция маркази ҳамда педагогик кадрлар тайёрлаш курси негизида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Малака ошириш институти ташкил этилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг «Жиноятчиликка қарши курашда халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлагани учун» идоравий кўкрак нишони таъсис этиш ҳақидаги таклифи маъқулланмоқда. Мазкур нишон билан халқаро муносабатларни ривожлантиришга ҳисса қўшган ички ишлар органлари ходимлари, шу жумладан, хорижий полиция тузилмалари ва ҳарбий хизматчилари мукофотланади.

Ички ишлар вазирлигига бир ой муддат ичида Бош прокуратура ва Молия вазирлиги билан биргаликда халқаро стандартларни ҳамда фуқаролар онгида ички ишлар органлари тўғрисида ижобий тасаввурни шакллантириш заруратини ҳисобга олган ҳолда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи тузилма ходимларининг мутлақо янги махсус кийим-боши, атрибуткаси ва фарқловчи белгиларини жорий этиш тўғрисида таклиф киритиш вазифаси юкланмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Президент қарори: Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи тузилма ходимларининг кийими ва атрибуткалари ўзгаради