15:44 / 26.08.2018
4 657

Бош вазир мажлисбозликка чек қўйиш бўйича топшириқ берди

Бош вазир мажлисбозликка чек қўйиш бўйича топшириқ берди
Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов давлат органлари ва идоралар раҳбарларига, жумладан маҳаллий ҳокимиятларга аниқ иш регламентини ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берди деб хабар бермоқда Kun.uz нашри.

24 август куни имзоланган шошилинч топшириққа биноан қуйидагилар белгиланган:

Мажлисбозлик бўйича

– йиғилишларни кескин камайтириш ва график-режа асосида ҳафтасига 2-3тадан кўп ўтказилишига йўл қўймаслик;

– йиғилиш ўтказиш вақтини республика даражасида 2 соатдан, вилоят, шаҳар ва туманлар даражасида 1-1,5 соатдан оширмаслик;

– куннинг ноқулай пайтларида (яъни тонг саҳарлаб ёки ярим кечада) йиғилишлар ўтказишни қатъиян чеклаш ҳамда йиғилишга бевосита алоқаси бўлмаган корхоналар, идоралар ва жамоат ташкилотларининг раҳбар ва ходимларини, фермер ва тадбиркорларни умуман таклиф этмаслик;

– олис ҳудуддаги раҳбар ва ходимларни маҳаллий ҳокимликларда ўтказиладиган мажлисларга асоссиз ва беҳуда чақирмаслик, шунингдек, сўзга чиқувчилар учун аниқ вақт регламенти 5-7 дақиқадан ошмаслигини назорат қилиш зарурлигини белгилаш;

– йиғилишларга пухта тайёргарлик кўриш, республика ва вилоят даражасида ўтказиладиган йиғилишларни аксарият ҳолларда видео- ва аудиоселектор кўринишида ўтказиш, туман (шаҳар) даражасидаги йиғилишларни эса асосан жойларга чиққан ҳолда, корхона ва ташкилотлар, фермер хўжаликлари ва маҳаллаларда ўтказишни ташкил этиш топшириғи берилди.

Хизмат сафарлари бўйича

Республика марказий идораларидан турли комиссиялар ва ишчи гуруҳларнинг ҳудудларга юборилишига рухсат фақатгина Ҳукумат (комплекс) раҳбари томонидан тизим асосида амалга оширилиши жорий этилади ва хизмат сафарларининг натижадорлиги алоҳида назоратга олинади.

Ортиқча қоғозбозлик бўйича

Ортиқча қоғозбозликка кескин чек қўйиш, шу жумладан қуйи идоралардан ва маҳаллий ҳокимликлардан ҳеч кимга кераги бўлмаган маълумотлар ва ҳисоботларни талаб қилиш амалиётига қатъиян барҳам берилади.

Селекторлар бўйича

Вазирлар Маҳкамасида селектор йиғилишлари фақат Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг рухсати билан ташкил этилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Бош вазир мажлисбозликка чек қўйиш бўйича топшириқ берди