27 август куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида йиғилиш ўтказилди. Йиғилиш якунларига кўра, Президент девони тузилмасида жиддий ўзгаришлар рўй бериши маълум бўлди.
«Kun.uz» манбаси маълумот беришича, Президент девони Президент маъмурияти этиб қайта ташкил этилади ва шу вақтгача Президент ижроия аппарати раҳбари-маслаҳатчи сифатида фаолият кўрсатиб келаётган Зайнилобиддин Шаҳобиддинович Низомиддинов маъмурият раҳбари бўлади.
Эндиликда давлат маслаҳатчиси институти тугатилган, давлат маслаҳатчилари Президент маслаҳатчиларига айланган.
Собиқ давлат маслаҳатчиларидан Қаҳрамон Қуронбоев ва Хайриддин Султонов лавозимдан олиниб, бошқа ишга ўтказилган.
Қуронбоев президент девонида Фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича сектор раҳбари Абдужаббор Абдувоҳидовга ўринбосар бўлган.
Хайриддин Султонов бошқарган хизматини айни пайтда Абдужаббор Абдувоҳидов бошқариб туради.
Султонов спичрайтер сифатида Президент маърузаларини тайёрлашда давом этади.
Ишлар бошқармаси ҳам тугатилиб, унинг ўрнига янги бошқарма тузилган. Президент маъмурияти фаолиятини маъмурият раҳбари мувофиқлаштириб боради. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Президент: Вазирлар Маҳкамаси таркиби ўзгаради, департаментлар тугатилади

Президент Администрациясининг тузилмаси ва штат жадвали тасдиқланди

Президент Давлат маслаҳатчисига янги ўринбосар тайинланди

Шавкат Мирзиёев: “Бир вақтлар ўз касбининг ҳақиқий эгаларини яқин йўлатишмаган эди...”

Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш юзасидан йиғилиш ўтказди

Русланбек Давлетов Президент Давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари бўлди