22:15 / 04.09.2018
5 475

Миср президенти Ўзбекистонга келди (фото)

Миср президенти Ўзбекистонга келди (фото)
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Миср Араб Республикаси президенти Абдулфаттоҳ Саид Ҳусайн Халил ас-Сисий 4 сентябрь куни расмий ташриф билан Тошкентга келди.

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кутиб олди.

Ташрифнинг асосий воқеалари 5 сентябрь куни бўлиб ўтади. Шавкат Мирзиёев ва Абдулфаттоҳ ас-Сисийнинг олий даражадаги учрашувларида Ўзбекистон – Миср ҳамкорлигини ривожлантиришнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилиш, халқаро ва минтақавий сиёсатнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашиш режалаштирилган.

Президент матбуот хизмати хабарига кўра, музокаралар якунида давлат раҳбарларининг Қўшма баёноти қабул қилиниши, Ўзбекистон билан Миср ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий, туризм, фан, таълим, маданият, спорт соҳаларидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва кенгайтиришга қаратилган ҳукуматлараро ва идоралараро салмоқли ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.

Миср Президентининг ташрифи доирасида Тошкент шаҳрида икки мамлакат ишбилармон доираларининг бизнес-форуми ва кооперацион биржасини ўтказиш ҳам кўзда тутилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Миср президенти Ўзбекистонга келди (фото)