Александр Лукашенко Ўзбекистонга расмий ташриф билан келди

  • 12 сентябрь 2018, 18:38
  • 2 022
  • Ўзбекистон
  • Александр Лукашенко Ўзбекистонга расмий ташриф билан келди
    Беларусь президенти Александр Лукашенко расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди. Давлат раҳбарининг самолёти Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига қўнган.

    Александр Лукашенкони Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов, ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов кутиб олган.

    Тошкентда 13 сентябрь куни давлат раҳбари Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан музокаралар ўтказади. Музокаралар тор шаклда ва делегациялар аъзолари иштирокидаги кенгайтирилган шаклда бўлиб ўтади. Кутилишича, томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорлик, ишлаб чиқариш кооперациясини ривожлантириш ва Ўзбекистонда талабгир бўлган техника ишлаб чиқариш бўйича йиғиш корхоналарини ташкил этиш масалаларини муҳокама қилади.

    Музокараларда саноат, қишлоқ хўжалиги, гуманитар соҳа, туризмга оид қатор йўналишлардаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга эътибор қаратилади. Минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш савдо-иқтисодий алоқаларни кучайтиришнинг самарали воситаси экани ҳақида сўз юритилади.

    Президентлар минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашиши режалаштирилган.

    Музокаралар якунида турли соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш бўйича икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда. Давлат раҳбарлари "Амкодор-Агротехмаш" Беларусь-Ўзбекистон корхонаси ва Made in Belarus Беларусь ишлаб чиқарувчиларининг кўргазмасига ташриф буюриши ҳам назарда тутилган.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Александр Лукашенко Ўзбекистонга расмий ташриф билан келди