Ўзбекистон Жанубий Кореянинг Hyundai ва Испаниянинг Talgo компаниялари билан тезюрар поездлар сотиб олиш бўйича музокаралар ўтказмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар тарқатди.
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ маҳаллий ва хорижлик сайёҳларга темир йўл транспортида сифатли хизмат кўрсатиш мақсадида Испаниянинг TALGO ва Кореянинг HYUNDAI компаниялари билан янги электропоездлар хариди борасида музокаралар олиб бормоқда», - дейилади хабарда.
Бундан ташқари, «Тошкент йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводи» акционерлик базасида жами 240 ўринли 5та вагонни таъмирлаш ва модернизация қилиш бўйича иш олиб борилмоқда.
Қайд этилишича, бу вагонлар 2018 йил сентябрь ойи охирига қадар «Шарқ» поездлари учун фойдаланишга топширилади.
Шунингдек, чипталарни туристик агентлар орқали буюртма қилиб, онлайн харид қилиш тизимини модернизация қилишни йўлга қўйиш режалаштирилган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди