date

Жанубий Корея армияси Hyundai роботларини жалб қилмоқчи

Janubiy Koreya armiyasi Hyundai robotlarini jalb qilmoqchi

Жанубий Корея ҳарбийлари мамлакатдаги аскарлар сонининг камайиб бораётгани сабабли Hyundai Мотор компанияси билан стратегик ҳамкорликни кўриб чиқмоқда. Сеул сунъий интеллектга асосланган учувчисиз тизимларга инвестицияларни кўпайтириб, кадрлар тақчиллиги муаммосини ҳал этишга уринмоқда. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, томонлар «юқори технологияли ва илмий асосланган қуролли кучлар»ни ривожлантириш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Ҳозирча ҳамкорликнинг аниқ тафсилотлари ва шартлари келишиб олинмаган.

Армия робототехникадан асосан кузатув, разведка ва логистика каби жанговар бўлмаган вазифаларда фойдаланишни режалаштирмоқда. Бу орқали инсон ресурсларини тежаш ва ҳарбий операциялар самарадорлигини ошириш кўзда тутилган.

Потенциал технологиялар қаторида Бостон Дйнамикс компаниясининг тўрт оёқли Спот роботлари, Hyundai компаниясининг тўрт ғилдиракли МобEД дроиди ҳамда Х-бле Шоулдер экзоскелетлари каби ечимлар мавжуд. Hyundai вакиллари ушбу хабарлар юзасидан ҳозирча изоҳ беришдан бош тортди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Авто » Жанубий Корея армияси Hyundai роботларини жалб қилмоқчи