Молия вазирлигида Европа Тикланиш ва тараққиёт банки, The Coca-Cola Company (АҚШ) ва Coca-Cola İçecek (Туркия) вакиллари билан музокаралар бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизматига таяниб Кун нашри хабар бермоқда.
![]()
Кўп томонлама учрашувда ўзаро ҳамкорлик ва «Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston Ltd.» МЧЖ ҚКга стратегик инвестор жалб этиш масаласи имкониятлари муҳокама қилинди. Бунга Европа Тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) ёрдам беради.
Ҳозирда «Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston Ltd.» МЧЖ ҚКнинг 57,1 фоизи «Ўзбекозиқовқатхолдинг» давлат холдинг компаниясига, 42,9 фоизи эса The Coca-Cola Export Corporation’га тегишли.
«Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston Ltd.» МЧЖ ҚК 1993 йилда ташкил этилган. Бугунги кунда қўшма корхона Тошкент, Наманган ва Урганч шаҳрида жойлашган Ўзбекистондаги учта заводга эгалик қилади.
«Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston Ltd.» МЧЖ ҚК Ўзбекистонда озиқ-овқат саноати соҳасида 4та ISO халқаро сифат сертификатларига эга ягона корхона ҳисобланади.
ЕТТБ 1992 йилдан 2010 йилгача бўлган даврда Ўзбекистондаги 54 лойиҳага 894 миллион евро сармоя киритган.
“Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Шавкат Мирзиёев "Ипотека банки"да давлат ҳиссасини оширишни буюрди

Европа тикланиш ва тараққиёт банки делегацияси Тошкентга келди

Coca-Cola май ойи охирида Ўзбекистон савдо пештахталарига қайтади

2014 йилда Ўзбекистон почтаси хизматлар экспортидан 2.4 млн доллар ишлаб топди

«Ўзбекистон Почтаси» Иккинчи жаҳон уруши якунланганининг 70 йиллигига бағишлаб почта маркалари ва конвертлар чиқаради