Антониу Гутерриш БМТ минбарида Ўзбекистондаги ўзгаришларни эслаб ўтди

Антониу Гутерриш БМТ минбарида Ўзбекистондаги ўзгаришларни эслаб ўтди
БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш 25 сентябрь куни БМТ Бош ассамблеяси минбарида Ўзбекистондаги ислоҳотларни юқори баҳолади.

“Ўзбекистонда тинчлик йўли билан ҳокимият алмашганидан кейин Марказий Осиёдаги давлатларнинг дўстлигига шахсан ўзим гувоҳ бўлдим“, дея Гутерришнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Turon24 нашри.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеясининг 73-сессияси 18 сентябрь куни АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида ўз ишини бошлаган. Унда турли давлатлар вакиллари нутқ сўзламоқда.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар