Ўзбекистонда қайси касалликлардан энг кўп ўлим ҳолати қайд этилмоқда?

  • 13-10-2018, 23:18
  • 1 262
  • Ўзбекистон
  • Ўзбекистонда қайси касалликлардан энг кўп ўлим ҳолати қайд этилмоқда?
    2018 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонда 112,6 мингта ўлим қайд этилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитасига таяниб "Кун" нашри хабар бермоқда.

    Мос равишда 1000 аҳолига нисбатан ўлим коэффициенти 4,6 промиллени ташкил этди, 2017 йилнинг мос даврига нисбатан 0,2 промиллега камайди (2017 йилнинг январь-сентябрь ойларида 4,8 промилле бўлган).

    2018 йилнинг январь-сентябрь ойларида қайд этилган вафот этганларнинг 60,7%и - қон айланиш тизими касалликларидан, 9,5%и - ўсимталардан, 6,3%и - бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатланишлардан, 5,5%и - овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликларидан, 4,1%и - нафас олиш аъзолари касалликларидан, 1,5%и - юқумли ва паразитар касалликлардан ҳамда 12,4%и - бошқа касалликлардан вафот этган.

    Рўйхатга олинган 1 ёшгача вафот этган болалар сони 5,6 минг нафарни ташкил этиб, уларнинг 60,8%и - перинатал даврда юзага келадиган ҳолатлардан, 16,6%и - нафас олиш аъзолари касалликларидан, 11,7%и - туғма аномалиялардан, 2,2%и - бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатланишлардан, 2,2%и - юқумли ва паразитар касалликлардан, 0,8%и - овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликларидан ва 5,7%и - бошқа касалликлардан вафот этган.

    » » Ўзбекистонда қайси касалликлардан энг кўп ўлим ҳолати қайд этилмоқда?