15:17 / 17.10.2018
5 967

Ўзбекистонда айрим турдаги товарлар учун божхона тўловлари бекор қилинди

Ўзбекистонда айрим турдаги товарлар учун божхона тўловлари бекор қилинди
Президент “Тадбиркорлик учун шарт-шароитлар яратишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Ҳужжат билан 2020 йилнинг 1 январига қадар ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъий назар тадбиркорлик субъектлари томонидан олиб кириладиган айрим турдаги товарлар божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилди.

Ўзбекистон Республикаси президентининг “2017-2021 йилларда Оролбўйи минтақасини ривожлантириш Давлат дастури тўғрисида” 2017 йил 18 январдаги ПҚ-2731-сон қарорининг 4-бандига киритилаётган ўзгартиришлар:

4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилади:

“4. Қуйидагилар:

Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ, Шуманай, Қонликўл, Тахтакўпир, Чимбой туманларида, Хоразм вилоятининг Янгиариқ ва Қўшкўпир туманларида жойлашган саноат соҳасида (автомобилларга газ тўлдирувчи компрессор станцияларидан ташқари) янги ташкил этилаётган микрофирмалар ва кичик корхоналар - 2027 йилнинг 1 январига қадар, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг қолган туманларида - 2022 йилнинг 1 январига қадар муддатга ягона солиқ тўловидан;

Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ, Шуманай, Қонликўл, Тахтакўпир, Чимбой ва Кегейли туманларида жойлашган тадбиркорлик субъектлари Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган, белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича олиб кириладиган ва фақатгина ушбу туманларда фойдаланиладиган махсус техника, асбоб-ускуна, бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар, қурилиш материаллари, металл конструкциялар учун 2020 йилнинг 1 январига қадар божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод этилсин.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда ушбу қарор доирасида божхона тўловлари бўйича имтиёз қўлланилган ҳолда олиб кириладиган товарлардан мақсадли фойдаланилиши устидан қаттиқ назорат ўрнатсин.

Белгилансинки, юқорида кўрсатиб ўтилган товарлардан мақсадли фойдаланилмаган тақдирда (сотиш, бепул бериб юбориш ёки ўзгага беришнинг бошқа шакли), божхона имтиёзлари берилиши муносабати билан тўланмаган божхона тўловлари суммаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган молиявий санкциялар қўлланилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ундирилади”.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда айрим турдаги товарлар учун божхона тўловлари бекор қилинди