12:59 / 19.10.2018
6 414

Кўксарой қароргоҳида Владимир Путинни расмий кутиб олиш маросими ўтказилди (фото)

Кўксарой қароргоҳида Владимир Путинни  расмий кутиб олиш маросими ўтказилди (фото)
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди.

Ташриф доирасидаги асосий тадбирлар 19 октябрь куни Кўксаройда расмий кутиб олиш маросими билан бошланди.

Маросим аввалида одат бўйича президентлар яшил йўлакдан юриб шоҳсупага кўтарилишди. Ҳарбий оркестр ижросида Россия ва Ўзбекистон мадҳиялари янгради.

Фото: Kremlin.ru

Шундан сўнг президентлар фахрий қоровул олдидан ўтишди.

Ўзбекистон президенти Владимир Путинни Ўзбекистон ҳукумати аъзолари ҳамда дипломатик корпус вакиллари билан таништирди.

Маросим якуниида президентлар яна бир бор шоҳсупага кўтарилди, фахрий қоровул мусиқа садолари остида президентлар олдидан саф тортиб ўтишди.

Бугун Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш, турли соҳаларда янги қўшма лойиҳа ва дастурларни амалга ошириш истиқболларини муҳокама қилади, халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик масалалар юзасидан фикр алмашади.

Олий даражадаги музокаралар якунида давлат раҳбарларининг Қўшма баёнотини қабул қилиш, 2019-2024 йилларга мўлжалланган иқтисодий ҳамкорлик дастури, 2019-2021 йилларда маданий-гуманитар соҳада ҳамкорлик дастури, Ўзбекистонда Россиянинг етакчи олий таълим муассасаларининг филиалларини ташкил этиш ва фаолиятини таъминлаш тўғрисидаги келишув, «Суффа» халқаро радиоастрономик обсерваториясини ташкил этиш бўйича «Йўл харитаси» ва бошқа муҳим икки томонлама ҳужжатларни имзолаш режалаштирилган.





arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Кўксарой қароргоҳида Владимир Путинни расмий кутиб олиш маросими ўтказилди (фото)