
Ўзбекистон мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари Буюк Британиянинг Брэкон шаҳрида қўшин разведкачилари ўртасида ўтказилган “Кембрия патрули” халқаро танловида ғолиб чиқди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Мусобақада 34 давлатдан 123 та жамоа қатнашди. "Кембрия патрули" мусобақаси 40 йилдан буён Уэлсда анъанавий равишда ўтказиб келинади.
Иштирокчилар Кембрия тоғида тўлиқ қуролланган ҳолда ҳеч қандай навигация воситаларисиз камида 25 кг юк билан 70 км масофани 48 соатда босиб ўтишлари лозим. Тоғда 1500 м баландликка кўтарилиб, 1000 м тик нишабликдан тушишга тўғри келади.
Иккинчи ўрин Ҳиндистон ва Франция жамоаларига насиб этган бўлса, учинчи ўринни Буюк Британия ва Қозоғистон жамоалари эгаллади.
22 октябрь куни Мудофаа вазирлиги марказий аппаратида “Кембрия патрули” танловининг ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Тўққиз нафар ғолибга Ўзбекистон мудофаа вазирлигининг “Намунали хизмати учун” кўкрак нишони ҳамда қимматбаҳо совғалар топширилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар