2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.
Қарор билан 2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги Миллий мақсад ва вазифалар тасдиқланди ҳамда уларни амалга ошириш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш тузилди.
Мазкур Кенгаш Миллий мақсад ва вазифаларни амалга ошириш бўйича масъул вазирлик ҳамда идораларнинг самарали ишларини ташкил этади, шунингдек, ушбу мақсад ва вазифаларнинг тармоқ, минтақа ва мақсадли ривожлантириш дастурлари, стратегиялар ва концепцияларга киритилишини таъминлайди.Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг ишчи органи вазифасини Иқтисодиёт вазирлиги бажаради.
Қарор билан тасдиқланган Миллий мақсад ва вазифалар ўзида 2030 йилгача барқарор ривожланиш соҳасида жами 17 та мақсад ва улар доирасида амалга ошириладиган вазифаларни қамраб олган. Жумладан, амалга ошириладиган тадбирлар натижасида 2030 йилгача Ўзбекистонда ўта қашшоқликни тугатиш, кам таъминланган аҳоли сонини ҳозиргига нисбатан икки бараварга камайтириш режалаштирилган.
Соғлом турмуш тарзини таъминлаш мақсадида эса аҳоли ўртасида юрак-томир, онкологик, қандли диабет ва сурункали респиратор касалликлар туфайли бевақт ўлимлар сонини 30 фоизга қисқартириш, шунингдек 2025 йилгача йўл-транспорт ҳодисалари сонини икки бараварга қисқартириш режалаштирилган.
Шунингдек, умумқамровли ва сифатли таълимни таъминлаш ҳамда барчага бутун умри давомида таълим олиш имкониятини рағбатлантириш мақсади бўйича 2030 йилгача ўқитувчиларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш соҳасида халқаро ҳамкорлик қилиш орқали ўқитувчилар сонини жиддий равишда кўпайтириш мўлжалланган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди
Шойгу Украина дронларига қарши қўлланиладиган янги воситалар билан танишди
“Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради?
Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди?
Шавкат Мирзиёев: Жаҳонда инвесторлар учун мислсиз кураш кетяпти
Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди
Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди
Заргарлик дўконидан 49 млн сўмлик тилла буюмларни ўғирлаб кетган 12 ёшли бола ушланди