03:40 / 28.10.2018
4 535

Ўзбекистон ҳарбий кадрларни тайёрлашда Хитой билан ҳамкорлик қилади

Ўзбекистон ҳарбий кадрларни тайёрлашда Хитой билан ҳамкорлик қилади
Ўзбекистон мудофаа вазирининг ўринбосари полковник Азизбек Икромов бошчилигидаги ҳарбий делегация 22-26 октябрь кунлари Хитойда расмий ташриф билан бўлди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Ташриф давомида Азизбек Икромов Хитой миллий мудофаа университети раҳбарияти билан учрашиб, икки мамлакат олий ҳарбий таълим муассасалари ўртасида ҳамкорликни кучайтиришга келишиб олди. Бундан ташқари ўзбекистонлик ҳарбийлар Пекин шаҳридаги Ҳарбий ҳаво кучлари академияси ҳамда Миллий мудофаа институтида ҳам бўлдилар.

Вазирлик хабарида сўнгги вақтларда Ўзбекистон қуролли кучлари академияси бир қатор мамлакатларнинг олий ҳарбий таълим даргоҳлари билан ҳамкорликни ривожлантириш бўйича иш олиб бораётгани айтилган. Хусусан, октябрь ойида Германия ҳамда Покистон олий ҳарбий билим юртларининг ўқитувчилари Ўзбекистон қуролли кучлари академиясида бўлиб, ҳамкорлик йўналишларини белгилаб олишган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистон ҳарбий кадрларни тайёрлашда Хитой билан ҳамкорлик қилади