22:13 / 29.10.2018
4 945

Президентнинг бош прокурорга топшириғи: Қишлоқ хўжалиги бўйича текшириш ўтказиш

Президентнинг бош прокурорга топшириғи: Қишлоқ хўжалиги бўйича текшириш ўтказиш
Ўзбекистон Республикаси президенти 2018 йил 29 октябрь куни барча даражадаги давлат ҳокимияти органлари раҳбарларининг мажбурий меҳнатнинг ҳар қандай шакл ва кўринишларига йўл қўймаслик борасидаги жавобгарлигини ошириш тўғрисида фармон қабул қилди, деб хабар бермоқда давлат раҳбари матбуот хизмати.

Ҳужжатда Ўзбекистон Республикаси бош прокурорига қишлоқ хўжалиги ишлари чоғида йўл қўйилган қонун бузилиш ҳолатлари юзасидан текшириш ўтказиш бўйича топшириқ берилган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси бош вазири, жойлардаги давлат ҳокимияти органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари мажбурий меҳнатнинг барча шакл ва кўринишларига барҳам беришга қаратилган чора-тадбирларни самарали амалга ошириши керак бўлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ғалла экиш ва суғориш ишларини ташкил этиш жараёнида жиддий камчиликларга йўл қўйгани боис Зойир Мирзаев Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари комплексининг раҳбари лавозимидан озод этилганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Президентнинг бош прокурорга топшириғи: Қишлоқ хўжалиги бўйича текшириш ўтказиш