16:36 / 01.11.2018
4 974

2 ноябрь куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир қорга айланади

2 ноябрь куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир қорга айланади
Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 2 ноябрь куни Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 1 даража совуқ, 1 даража илиқ, кундузи 4-6 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим туманларда ёмғир ёғиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.

Тошкент ва Сирдарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.

Самарқанд ва Жиззах вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик бўлиб (ёғаётган ёмғир қорга айланади), туман тушиши мумкин. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик бўлиб (ёмғир қорга айланади), туман тушиши мумкин. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик бўлиб, туман тушиши мумкин. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Кечаси 4 даража совуқ, 1 даража илиқ, кундузи 3 даража совуқ, 2 даража илиқ бўлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » 2 ноябрь куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир қорга айланади